"Локомотив" клубининг грузиялик легионери Кахи Махарадзега кўплаб жамоаларимиз катта қизиқиш билдираётган эдилар. Уларнинг орасида "Пахтакор" ва "Бунёдкор"нинг ярим ҳимоячига жиддий таклифлари бор эди. Футболчи "Пахтакор" фойдасига қарор чиқариб, кечадан жамоа машғулотларига қўшилди. Ҳозирча Кахини неча йилга шартнома имзолагани маълум эмас, аниғи шуки, футболчи жамоанинг БААда ташкиллаштирадиган ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этади.